Россия халқ артисти Наталья Селезнёва телеканаллардан бирига берган интервьюсида саломатлиги билан боғлиқ муаммолар ҳақида гапириб берди.
«Мен узоқ вақт ва қаттиқ касал бўлганман, қалқонсимон безим оғир операция қилинган: бошимни кесиб олишган, сўнг уни қайтадан тикиб қўйишган», — деди актриса.
Унинг сўзларида кўра, операциядан кейин гапира олмаган. «Товуш пайларим кесилган эди, мен хириллаб гапирардим», — деб қўшиб қўйди у. Селезнёва пуфлаб чалинадиган гармошкада узоқ вақт шуғулланганидан кейин овози қайтиб келганини айтди.
Наталья Селезнёва «‘Ы’ операцияси ва Шурикнинг бошқа саргузаштлари», «Иван Васильевич касбини ўзгартиради», «Калиф-лайлак», «Эски таниш» каби фильмларда суратга тушган.
Изоҳ (0)