Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолисини биометрик паспорт билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбдирлар тўғрисида»ги қарори талабларига мувофиқ, фуқароларнинг нобиометрик шаклдаги паспортининг амал қилиш муддати 2018 йилнинг 1 июль кунига қадар белгиланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Оғир касаллиги ва ногиронлиги туфайли ҳаракати чекланган фуқароларни биометрик паспорт билан ҳужжатлаштириш махсус қўлда олиб юрувчи ускуна ёрдамида, шахснинг уйида, касалхона ёки шу тоифадаги муассасаларда амалга оширилмоқда.
Юқорида келтирилган қарор талабларидан келиб чиқиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган талабларни бузмаслик мақсадида, пойтахтнинг туман ички ишлар бошқармалари «биометрик маълумотларни йиғиш пунктлари»га ташриф эта олмаётган фуқаролар қуйидаги ҳужжатларни доимий яшаш манзилидаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига тақдим этиши сўралади:
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
Биометрик паспорт олиш ҳақидаги ариза;
Ногиронлик ҳақидаги гувоҳнома ёки соғлиқни сақлаш идорасининг маълумотномаси;
Фуқаронинг «биометрик маълумотларни йиғиш пунктлари»га соғлиғи туфайли ташриф қилма олмаслиги ҳақидаги далолатнома (маҳалла фуқаролар йиғинидан тасдиқланади);
Давлат божи тўланганлиги ҳақидаги чипта.
Изоҳ (0)