«Ўзбеккино» Миллий агентлиги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини тақдим этди, унда барча кинотеатрларни давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида умумреспублика кинопрокат тармоғига бирлаштириш таклиф қилинмоқда, деб ёзади «Газета.uz».
Прокат тармоғини янги «Республика кинопрокат маркази» ДУК негизида яратиш кўзда тутилмоқда, унга «Ўзбеккино» қарамоғидаги кинотеатрлар мажбурий, хусусийлари эса ихтиёрий тарзда қўшилади.
«Республика кинопрокат маркази» Ўзбекистон ҳудудида фильмлар прокатини амалга ошириш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун эксперт хулосаларини беради.
2019 йил 1 январдан кинотеатр ва кинозалларда электрон киночипталар сотилишини жорий қилиш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)