• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Академик Тошкент ҳокимига очиқ хат ёзиб, Давлат адабиёт музейининг хусусийлаштириб бериб юборилган қисмини яна музейга қайтаришни сўради

    Академик, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Азизхон Қаюмов Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмоновга очиқ хат ёзди. Хат матнини ЎзА келтириб ўтди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг мамлакатимиз ривожи ва такомиллашуви йўлида олиб бораётган оқилона сиёсати ва эзгу ишлари кўпдан кўп таҳсинга лойиқ. Жумладан, илм аҳлига бераётган эътибори, илм-фаннинг ривожлануви учун жонфидойилик кўрсатиши ҳақиқатда ҳам қалбларимизни тўлқинлантириб, бизларга илҳом бермоқда. Мен – шахсан ўзим бу марҳаматлар ва қилинаётган ишлардан ғоят миннатдорман.

    Шу ўринда алоҳида таъкидлашни истардимки, Президентимизнинг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси таркибига Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейининг қайтарилиши ниҳоятда тўғри ва адолатли иш бўлди. Негаки, бу Музей Ўзбекистон Фанлар академияси бағрида пайдо бўлган ва камолга етган. Унинг бутун тарихий фаолияти (келгуси 2019 йил унинг ташкил топганига 80 йил бўлади) айнан ФА билан боғлиқ бўлиб, у ўз таркиби ва моҳиятига кўра нафақат Ватанимизда балки жаҳонда ҳам ягона Музей ҳисобланади. Чунки, ҳазрат Навоий номи билан аталувчи, унинг ҳаёти, ижодини тарғиб этувчи ва кенг кўламда ўрганувчи ҳамда минг йилдан ортиқ оғзаки ва ёзма адабиётимиз тарихини кўргазмалар воситасида ёритиб берувчи бошқа бундай Музей йўқ.

    Мен ана шу даргоҳда 1980 йилдан бери меҳнат қилиб келаман. У мен учун ниҳоятда қадрли маскан бўлиб қолган. Шунинг учун унда бўлаётган ҳар бир ўзгаришни гўёки ўз шахсий ҳаётимдаги янгиликлар қатори қабул қиламан. Айниқса, «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қароридан (06.11.2017-й., №891) бениҳоя мамнун бўлдим. Унда кўрсатилган вазифалар ва ишлар амалга ошса шубҳа йўқки, Адабиёт музейи янада камол топиб, ривожланиб ва жаҳондаги энг машҳур музейлардан бирига айланади.

    Ҳурматли Раҳмонбек Жаҳонгирович!

    Бошқа кўплаб адабиёт ва санъат, илмий жамоатчилик вакиллари каби мен ҳам мазкур қарордан сўнг ўз даврида Музейдан шаҳар ҳокимиятидаги мутасаддиларнинг айби билан хусусийлаштириб бериб юборилган қисми, яна музейга қайтарилади, деб кутган эдим. Бироқ, афсуски у амалга ошмади.

    Бундай дейишимга сабаб, Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи Олий таълим тизими таркибига ўтказилган қисқа муддатда музейнинг Тошкент шаҳар, Алишер Навоий кўчаси 69-уйда жойлашган музей биносининг маълум бир қисми 2016 йилда кир ювиш билан шуғулланувчи «Мирсалихов Т. С.» хусусий тадбиркорга ноқонуний равишда хусусийлаштириб бериб юборилган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 майдаги №152-сонли қарорида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 69-уй манзилида жойлашган биносини қурилиш ишлари тугагунга қадар Тошкент шаҳар ҳокимияти ихтиёрига уни тасарруф этиш ҳуқуқисиз берилсин дейилган. Яъни, Тошкент шаҳар ҳокимияти ноёб архитектура ёдгорлиги бўлган мазкур бинони сотиш, кимгадир хусусийлаштириб бериш ҳуқуқига эга эмас эди. Афсуски, бу кўрсатмага риоя этилмади.

    Шаҳар мутасаддилари ҳеч бўлмаганда Президентимизнинг Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейини Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига қайтариш ҳақидаги Қароридан сўнг, қилган хатолари устида ўйлаб кўришлари, бир умр Фанлар академиясининг мулки бўлиб келган бинони яна ўз эгасига қайтариш борасида бир хулосага келишлари жоиз эди. Ҳали ҳам кеч эмас, ҳали ҳам имкон бор деб ўйлайман.

    Хусусийлаштириб бериб юборилган музей биносининг бу қисмида Алишер Навоийнинг ижодий мероси акс этган экспозициялар жойлашган бўлиб, бино деворига ўз даврида машҳур рассом Чингиз Аҳмаров ҳамда Темур Саъдуллаевлар томонидан деворий расм ишланган. Алишер Навоийнинг экспозициялар зали, унинг деворидаги суратлар ўз даври учун ҳам, бугунги кун ва келажак авлод учун ҳам ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган бебаҳо хазина ҳисобланади.

    Муҳтарам Президентимиз ҳар галги чиқишларида, бўлиб ўтаётган учрашувларда китобхонлик, адабиёт, санъат ривожи ҳақида миллат маънавияти ҳақида жон койитиб гапирадилар. Бу куйинишлару маърузаларини жойлардаги раҳбар-у ҳокимлар ҳам ўқиб, уқишармикан?!

    Шавкат Миромоновичнинг ўзлари таъкидлаганидек: «Мамлакатимизда маданият ва санъат тараққий этмаса, жамият ривожланмайди. Халқимизнинг ривожланиш даражаси аввало миллий маданиятимизга қараб баҳоланади. Шу маънода, маданият – бу халқимиз, жамиятимиз қиёфасидир. Биз Ўзбекистоннинг янги қиёфасини яратишга киришган эканмиз, буни аввало миллий маданиятимизни ривожлантиришимиздан бошлашимиз лозим»лигини ҳурматли Раҳмонбек Жаҳонгирович, Сиз ҳам билармикансиз? Билганингизда, мен ҳам Сизни оввора қилиб бу мактубни ёзиб ўтирмасмидим?

    Тошкент шаҳар, Навоий кўчасида жойлашган 69-бино ноёб архитектура ёдгорлиги эканлигини ва унда Алишер Навоий номидаги давлат аҳамиятига молик Адабиёт музейининг жойлашганини, музейдаги қўлёзма, тошбосмалар, экспозиция материаллари ва архив фонди халқимизнинг бебаҳо маънавий хазинаси эканини инобатга оладиган бўлсак бу бинода кир ювиш фаолият тури билан шуғулланадиган хусусий тадбиркорнинг иш юритиши мақсадга мувофиқ эмас. Бу ҳолат бизнинг маданиятимизга, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобурдек улуғ алломаларимизнинг меросига, адабиётимизга, санъатимизга, миллий меросимизга ҳурматсизликдан бошқа нарса эмас.

    Тўғри, тадбиркорларни ҳам қўллаш керак, Бу хусусий тадбиркорга шаҳарнинг исталган бошқа жойидан ер ажратиб берилса ёхуд ушбу тадбиркор томонидан музей ёнбошига қурилган бинони кенгайтириш борасида таклифлар бериб, музейнинг Алишер Навоий экспозициялари зали жойлашган қисмини музей балансига тўла қайтариб бериш борасида амалий ёрдам кўрсатишингизни илтимос қилиб қоламан.

    Ҳурмат ва эҳтиром ила

    Азизхон Қаюмов,Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги,Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби,филология фанлари доктори

    Азизхон Қаюмов – 1926 йил Қўқон шаҳрида дунёга келган. 

    1949 йил Ўрта Осиё давлат Университетининг Шарқ факультетини тугатган. 1949 йилдан бошлаб Шарқ қўлёзмаларини ўрганиш институтида кичик илмий ходим, Шарқшунослик институтида илмий котиб, Тил ва адабиёт институтида директор лавозимларида ишлади. 1954 йилда фан номзоди, 1961 йилда эса докторлик диссертацияларини ўзбек адабиёти тарихи мавзулари асосида ҳимоя қилди. 

    1961—1979 йиллар орасида илмий фаолиятни турли давлат идораларида масъул лавозимларда ишлаш билан бирга амалга оширган. 1979—1998 йилларда Қўлёзмалар институти директори лавозимида, 1998 йилдан то шу кунга қадар Алишер Навоий номидаги давлат Адабиёт музейида етакчи илмий ходим бўлиб ишлаб келмоқда. 

    Азиз Қаюмов 1989 йил Ўзбекистон Фанлар Академиясининг мухбир аъзоси, 199- йил эса академиги бўлди. 1983 йил «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби» ҳамда Беруний номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлди. 

    Азиз Қаюмов раҳбарлигида кўплаб фан номзодлари ва фан докторлари етишиб чиққан бўлиб, улар ҳозирги кунда республиканинг илмий ҳаётида ўзларининг муносиб ўринларини эгаллаб келмоқда. 

    Азиз Қаюмовнинг хизматлари давлат томонидан юксак баҳоланиб, «Эл-юрт ҳурмати» (2003), «Ўзбекистон белгиси» (1995), «Шуҳрат» медали (1995) «Буюк хизматлари учун» ордени (2014) каби мукофотлар билан тақдирланган.

    22.01.2018, 10:56   Изоҳ (0)   11227
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бугун Қуръон мусобақасининг Навоий вилояти ҳудудий босқичи бошланади

    22.01.2018, 10:43

    «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Тошкентдаги 7 та бекатда навбатчилик ташкил этди

    22.01.2018, 09:59

    Жанубий Кореянинг Ажоу автомобиль саноати коллежи Турин политехника университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолади

    22.01.2018, 09:42

    Термизда Ўзбекистонга таҳсил олиш учун келган афғон ёшлари кутиб олинди

    22.01.2018, 08:38

    Қозоғистонда ҳалок бўлган ўзбекистонликларга бағишланган хайриянинг биринчи куни 60 млн сўмдан ортиқ пул йиғилди

    22.01.2018, 08:34

    Наманган шаҳридаги марказий шифохонада автоматлаштирилган ахборот тизими ишга туширилди

    21.01.2018, 20:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистон АҚШ босими сабаб Россия нефтидан воз кечса катта йўқотишга учрайди — Тhе Economic Times

    Дунё | 4 август, 11:56

    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битт...

    Реклама | 4 август, 12:00

    Майк Тайсон тарихдаги энг буюк боксчилар ҳақида гапирди

    Спорт | 4 август, 11:45

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5 август куни ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 4 август, 11:40

    Тошкентдаги бозорларда гўшт арзонлаштирилган нархларда сотилиши бошланди

    Ўзбекистон | 4 август, 11:35

    Хонанда Селена Гомес атир ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Шоу-бизнес | 4 август, 11:25

    Тошкентда фуқаро раҳбарига болта билан таҳдид қилиб, маошини оширишни талаб қилди

    Ўзбекистон | 4 август, 11:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.