ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов Испания Ла Лигаси доирасидаги «Реал Мадрид» — «Депортиво» учрашувини стадиондан кузатиб борди. Сўнгги вақтларда танқидлар ёмғири остида қолиб кетаётган «Реал» футболчилари унда 7:1 ҳисобида зафар қучди.
Испанияга етиб келган Умид Аҳмаджонов жаҳон чемпиони Хорхе Вальдано билан учрашди
Учрашувдан кейин Аҳмаджонов «Реал» президенти Фларентино Перес билан кўришди. ЎФФ президенти «Реал» футбол академиясининг фаолиятини ўрганиш учун Мадридга жўнаб кетганди. Ташриф давомида Испания футбол федерациясининг раҳбарияти билан ҳам Ўзбекистонда болалар футболини ривожлантириш масаласи кўриб чиқилади. Кейинроқ ЎФФ вакиллари Франция пойтахти Парижга бориб, мамлакат футбол федерациясида меҳмон бўлади.Айни пайтда «Реал» футбол академияси филиалини Тошкентда ишга тушириш масаласи кун тартибида турибди. Томонлар ўзаро келиша олишса, бу иш амалга ошиши мумкин.
Изоҳ (0)