• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Парламент аъзолари ҳудудларда одамларнинг яшаш шароити ва эҳтиёжини ўрганмоқда

    Шу кунларда парламент аъзолари ҳудудларда бўлиб, одамларнинг турмуши, яшаш шароити, эҳтиёжини атрофлича ўрганаяпти, деб ёзади «Халқ сўзи» газетаси.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Чунончи, халқ вакилларининг Наманган вилояти Мингбулоқ тумани аҳолиси билан мулоқотининг дастлабки кунларида 426 та хонадондаги аҳвол ўрганилиб, 300 дан ортиқ муаммоли масалалар ўртага ташланди. Маҳаллалар инфратузилмасидаги камчиликларни бартараф этиш, оилавий бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш, таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа соҳалар фаолияти билан боғлиқ масалаларнинг 132 таси маҳаллий бошқарув идоралари ҳамда тегишли мутасаддилар иштирокида ҳал қилинди. 112 та муаммо туман ҳокимлиги томонидан ижро учун тегишли ташкилот ва муассасаларга юборилди. Республика даражасида ҳал этиладиган 34 та масала депутатлар томонидан қатъий рўйхатга олинди.

    Таъкидланишича, депутат ва сенаторларнинг қишлоқ маҳаллаларидаги хонадонларга ташрифи чоғида одамлар кўпроқ бандлик масаласини ўртага қўйишаяпти. Тўғри, туманда бу ишни томорқа имкониятларидан самарали фойдаланиш орқали йўлга қўйишнинг имкониятлари мавжуд. Бироқ ер участкалари мелиоратив ҳолатининг ёмонлиги деҳқончилик ва боғдорчилик маҳсулотлари ҳосилдорлигининг ўта даражада паст бўлишига олиб келмоқда.

    — Масалан, 11 мингдан ортиқ фуқаролар истиқомат қилаётган Меҳнатобод, Уюрчи Дамкўл ва Қўғаликўл маҳаллаларидаги 1,5 мингдан ортиқ оилалар мазкур масалада узоқ йиллардан буён азият чекиб келаётган экан, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Тўхтабоев. — Гап шундаки, бу ҳудудларда ер ости суви юзага кўтарилиб, кўп йиллик мевали дарахтлар ўтинга айланаяпти. Бу ерда сизот сувларни тортиб олишга мўлжалланган насос бор. Аммо ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида ўрнатилган агрегат қарийб 20 йилдан буён ишламайди. Аҳоли бу масалада тегишли идораларга мурожаат қилиб чарчаган ва охир-оқибатда муаммо ечилишидан умидини узган. Биз ҳудуддаги аҳволни ўрганаётган чоғда одамлар масалани қатъий қўйишди. Шундан келиб чиқиб, насосни янгилаш юзасидан республика Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига депутат сўрови билан чиқамиз.

    Жойлардаги соғлиқни сақлаш муассасалари фаолияти, аҳолининг улардан фойдаланиш даражасини ўрганиш жараёнида қишлоқ оилавий поликлиникалари ҳамда врачлик пунктларида мутахассислар етишмаслиги, патронаж ҳамшираларининг хонадонларга ташрифи мунтазам эмаслиги, айрим жойларда қабул ва муолажа хоналаридаги шароит талабга жавоб бермаслиги кўзга ташланди. Тумандаги дорихоналарда нархи чекланган дорилар сотуви етарлича йўлга қўйилмаган. Мисол учун, Жомашўй шаҳарчасидаги фаолияти кўздан кечирилган 8 та шохобчанинг бирортасида қонни суюлтирувчи гепарин препарати топилмади.

    Парламент аъзоларининг Сирдарё вилояти Оқолтин тумани фуқаролари билан бу галги учрашувлари янада самарали кечмоқда. Боиси, эндиликда Сенат аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари ишни секторлар бўйича олиб боришаётир. Бу, албатта, барча ҳудудни қамраб олиш, аҳоли билан янада кўпроқ мулоқот қилиш имконини кенгайтирмоқда. Шу билан бирга, «йўл харитаси»да белгиланган вазифаларнинг бажарилиши атрофлича кўриб чиқилаётир.

    Ўрганишлар давомида кўплаб оила ва фуқароларнинг мушкули осон бўлаётгани эътиборга молик. Масалан, Обод маҳалласида истиқомат қилувчи Қаҳрамон Йўлчиев доимий иш жойига эга бўлди. Энди у «Оқолтин агро капитал» фермер хўжалигининг ходими. Шунингдек, тикувчилик йўналишида фаолият юритаётган Зебо Мадаминова ва зардўзлик билан шуғулланаётган Муҳайё Мамарасулованинг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга оид мурожаатлари ижобий ҳал этилди.

    Парламент аъзолари таълим муассасаларидаги шароит ва ўқув-тарбия ишлари билан батафсил танишмоқда. Хусусан, тумандаги 11-умумий ўрта таълим мактабидаги 3 та синфда парта ва стуллар етишмаслиги, ягона иситиш тизими мавжуд эмаслиги, кутубхона эса зарур адабиётлар билан етарли даражада таъминланмагани маълум бўлди. Энг ачинарлиси, мазкур таълим муассасасида кимё, физика, жуғрофия, математика, рус ва инглиз тиллари фанлари бўйича ўқитувчилар ҳам етишмайди. Ўз навбатида, ушбу камчиликларни бартараф этиш вазифаси туман халқ таълими бўлими назоратига олинди. Аҳиллик маҳалласидаги «Олтин калитча» мактабгача таълим муассасасидаги камчиликлар «йўл харитаси»га киритилиб, айни чоғда уларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

    Халқ вакилларининг Тошкент вилояти Қибрай тумани аҳолиси билан бевосита мулоқотларида одамларни ташвишга солаётган масалалар, ечимини кутаётган муаммолар, туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари фаолияти чуқур ўрганилаётир. Бу жараёнда туман Кенгаши депутатлари яқиндан ҳамкорлик қилишаяпти.

    Туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Акмалжон Тиллаев раҳбарлик қилаётган 4-сектор штаби «Кўприкбоши» маҳалла фуқаролар йиғини биносида жойлашган, бу ерда ишлаш учун барча шароит яратилган. Ўтган давр мобайнида штаб аъзоларининг ҳаракатлари билан секторга бириктирилган Байтқўрғон, Чинобод, Қипчоқ ҳудудларидаги 15 та маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолисининг 622 та муаммоси ўрганилди. Уларнинг 422 таси жойида ҳал этилди, 187 та масала ҳал этиш учун туман, 6 та масала эса вилоят ҳокимлигига юборилди.

    Лекин айрим камчиликлар мавжудки, бу ҳануз одамларни ташвишга солмоқда. Масалан, «Байтқўрғон» маҳалла фуқаролар йиғинидаги Гулзор кўчасида яшовчи Латофат Мирраҳимовани олайлик. Бу аёл уч нафар фарзанди билан 2013 йилдан буён ижарада яшайди. Уйли бўлиш унинг бирдан-бир орзуси. Ёки Дўстлик кўчасида истиқомат қилувчи Раъно Туяқова иш вақтида йиқилиб жароҳатланган, мустақил юра олмайди. Ногиронлик нафақаси сўраб ёзган мурожаати рад этилган. Етмиш ёшга яқинлашаётган нурободлик Нина Фидяшовага эса қарилик нафақаси берилмаган.

    Бу каби муаммоларни депутат ва сенаторлар хонадонма-хонадон юрганларида аниқлашди. Уларни ҳал этиш чоралари кўрилди.

    Аслида сектор ишини бундан-да фаоллаштириш мумкин. Бу ушбу фаолиятни назорат қилиш бўйича жамоатчилик назорати гуруҳи саъй-ҳаракатларига бевосита боғлиқ. Ҳозирча сектор саъй-ҳаракатида гуруҳнинг таъсири сезилмаяпти. Сабаби, гуруҳ аъзоларининг айримлари бу ишдан умуман бехабар. Шунингдек, улар орасида туман Кенгаши депутатлари ҳам бор. Ажабланарлиси, таркибни сектор раҳбарининг ўзи шакллантирган. Ҳолбуки, мазкур таркиб халқ депутатлари туман Кенгашининг сессия-сида муҳокама этилиб, тасдиқланиши мақсадга мувофиқ. Бу, ўз навбатида, депутатларнинг хабардорлиги таъминланиши, масъулияти ортишига хизмат қилади.

    — Халқ билан мулоқот чоғида жойлардаги ҳақиқий аҳволни ўрганиш, мавжуд муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш билан бир қаторда, қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятини жамоатчиликка кенг тушунтирмоқдамиз, — дейди Олий Мажлис Сенати аъзоси Мақсуда Ворисова. — Буларнинг барчаси парламентнинг назорат-таҳлил фаолиятида, халқ вакилларининг аҳоли билан мулоқотларини янада самарали ташкил этишда, очиқлик, ошкоралик, ҳаққонийлик принципларига қатъий амал қилишда ижобий таъсир кўрсатади.

    Парламент аъзоларининг ҳудудларда аҳоли билан мулоқотлари давом этмоқда.

    21.01.2018, 12:21   Изоҳ (0)   12991
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистонда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг оилалари учун хайрия акцияси ташкил қилинди

    21.01.2018, 10:20

    Саёҳатга чиққан ўзбекистонлик оила паспортдаги нуқсон туфайли 10 млн сўм йўқотди

    21.01.2018, 09:35

    Ўрта Чирчиқ туманида 16 яшар ўқувчи қиз ўзини осиб қўйди

    20.01.2018, 23:53

    Украина махсус хизматлари халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик «жиҳодчи»ни қўлга туширди

    20.01.2018, 23:34

    Самарқанд вилоятида 2017 йилда 123 ёшга тўлган фуқаро вафот этди

    20.01.2018, 22:54

    Bombardier «Ўзбекистон ҳаво йўллари»га бизнес-жетларни етказиб бериши мумкин

    20.01.2018, 22:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.