Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида 2017 йилда 123 ёшга тўлган фуқаро вафот этгани қайд этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Фуқаронинг жинси, исми, айнан қачон вафот этгани ҳақида қўшимча ахборот берилмаган.
«Ҳуқуқий ахборот»да эълон қилинган маълумотларга кўра, 2017 йилда Ўзбекистонда 162 299 та ўлим қайд этилган бўлиб, бу 2016 йилга нисбатан 7 810 тага ёки 4,8 фоизга кўп.
Ҳудудлар кесимида ўлим ҳолатлари Андижон вилоятида 1 226 тага (0,7 фоизга), Наманган вилоятида 1 153 тага (0,7 фоизга), Фарғона вилоятида 1 092 тага (0,6 фоизга) ва Қашқадарё вилоятида 1 070 тага (0,6 фоизга) кўпайган.
«Ҳуқуқий ахборот»нинг қўшимча қилишича, Тошкент шаҳрида 2017 йилда ўлим ҳолатлари 2016 йилга нисбатан 126 тага (0,07 фоизга) камайган. Бироқ ҳудудларда айнан қанча ўлим қайд этилганига аниқлик киритилмаган.
Изоҳ (0)