18 январь куни соат 01:00 ларда Ангрен шаҳар Аппартак маҳалласи Дукентсой кўчасида яшовчи муқаддам судланган 1957 йилда туғилган Ю. А. ўғриликка қўл урди. Бу ҳақда «Дарё»га Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Ю. А. шаҳарнинг Ибн Сино кўчасида яшовчи З. М. нинг қурилиши битмаган ва қаровсиз қолган уйига девордан ошиб тушиш йўли билан кириб, ҳовлисидан баҳоси 1,2 миллион сўм бўлган қурилиш моллари ва анжомларини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган. Фуқаро ўтказилган тезкор тадбир натижасида ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланиб, ушланган. Далилий ашё сифатида қурилиш анжомлари олинган.
Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)