Курд мудофаа кучларининг жангчилари Сурия—Туркия чегара зонасида Сурия ичкариси томон киришга уринган тўрт нафар турк аскарини ўлдирди. Бу ҳақда, Ливаннинг «Ал Майадин» телеканалига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Мавжуд маълумотларга кўра, махсус топшириқли отряд ҳамроҳлигида ҳаракатланиб келаётган турк ҳарбийлари билан тўқнашув курдлар назорати остида бўлган Булбул чегара ҳудудида содир бўлган.
Аввалроқ, АҚШ Сурия—Туркия чегарасида курд бўлинмалари ташкил этиш ниятидан қайтгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)