Доғистон пойтахти Махачқалъа мэри Муса Мусаев ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланиб, қўлга олинди ва вақтинча тутиб туриш ҳибсхонасига жойлаштирилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Мусаев Россия Федерал хавфсизлик хизмати республикадаги бошқармаси Доғистон раҳбари вазифасини бажарувчи Владимир Васильевнинг маҳкамаси кўмагида амалга оширган текширув натижасида қўлга олингани билдирилмоқда.
Тергов қўмитасига кўра, мэр шаҳарда тадбиркорларга ер ажратишда қонун бузилишига йўл қўйганликда гумон қилинмоқда. Унга 20 январь, шанба куни айблов эълон қилиниши ва қамоққа олиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Доғистон суди полициячини калтаклаган Махачқалъа мэрининг ўғли Бадриддин Мусаевга чиқарилган оқлов ҳукмини бекор қилганди.
Изоҳ (0)