Туркиянинг Эскишаҳар туманида ичида мактаб ўқувчилари бўлган автобус номаълум сабабларга кўра йўл бўйидаги дарахтга бориб урилди. Нохуш ҳодиса оқибати 11 киши ҳалок бўлди ва яна 44 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Anadolu агентлигига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Автобус мактаб ўқувчиларини Анқарадан Бурсага экскурсияга олиб кетаётган бўлган. Автобусда айрим болаларнинг ота-оналари ҳам бўлган. Маҳаллий ОАВларнинг маълумотларига кўра, авария йўл ўртасига чиқиб қолган ҳайвон туфайли юзага келган бўлиши мумкин.
«Жароҳат олганлар шифохонага етказилган, уларнинг ҳаётига ҳеч нима хавф туғдирмаяпти. Прокуратура тергов ишларини бошлаб юборган, ҳайдовчилар қўлга олинган», — деди вилоят губернатори Оздемир Чакажак.
Изоҳ (0)