Рим папаси Франциск Перуга ташрифи давомида коррупция муаммосига эътибор қаратди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Коррупция Лотин Америкаси халқлари ва демократиялари бошига битган бало бўлди. У ижтимоий вирус сифатида барчага юқиб, қашшоқларни энг жабрдийда кишиларга айлантиришга хизмат қилмоқда. Коррупцияга қарши курашиш учун жамиятнинг барча қатламлари шаффофлигига эришиш лозим», — деди Франциск Лимадаги президент саройида ўтган тантанали қабул маросимида.
Қайд этиш жоизки, маросимда коррупцияда айбланиб, импичмент жараёнидан қийинчилик билан қутулиб қолган мамлакат президенти Педро Кучински ҳам иштирок этди.
Изоҳ (0)