Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида «Жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини самарали ташкил этиш» мавзусида семинар ташкил этилди, деб ёзади ЎзА.
«Вақтинча ишсиз аҳолини жамоат ишларига кенг жалб этиш, уларга ҳақ тўлаш тизими жорий этилгани жойларда бандлик масаласига самарали ечим бўлмоқда. Ушбу тизим дастлаб 2017 йилда Кармана туманида тажриба сифатида йўлга қўйилиб, жорий йилдан вилоят бўйича татбиқ этилмоқда. Охирги уч ой давомида 3 минг фуқаро мазкур тизим асосида иш билан таъминланиб, улар учун 3 миллиард сўмга яқин маблағ ойлик маош сифатида берилган», — дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, айни пайтда Навоий вилоятидан 17 минг фуқаро чет элга ишлаш учун кетган, 23 минг киши ишсиз.
Тадбир якунида вилоят шаҳар ва туман бандликка кўмаклашиш марказларига Damas автомашиналари калити топширилди.
Изоҳ (0)