Хитойлик муҳандислар iPhone X смартфонига «Уйга» тугмасини ўрнатиш имконини берувчи қурилмани тақдим этди, деб ёзади «РИА Новости».
9to5Mac портали хабарига кўра, гаджет CES 2018 электроника кўргазмасида намойиш қилиниб, тақдим этилган экспонатлар ичида энг ҳайратланарлиси ва энг бефойдасига айланган.
Адаптер Lightning порти орқали уланади ва фойдаланувчиларга одатий тугмани қайтаради. Бундан ташқари, қурилмада наушниклар учун 3,5 миллиметрли порт бор, у iPhone X’га симли гарнитурани улаш имконини беради.
iPhone X 3 ноябрь куни сотувга чиққан эди. Ўз флагманини яратишда Apple смартфоннинг деярли бутун юза қисмини эгаллайдиган 5,8 дюймли экран фойдасига Home тугмасидан ва унга ўрнатилган дактилоскопик сканердан воз кечган эди.
Изоҳ (0)