Швеция расмийлари Россия Федерацияси томонидан Болтиқ ҳудудида тажовуз эҳтимоли ҳақидаги огоҳлантириш мазмунига эга варақаларни тайёрламоқда. Бу ҳақда CNN хабар берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Варақалар 4,7 миллион хонадон учун чиқарилиши таъкидланмоқда. Улар Россия томонидан таҳдидлар эҳтимолининг ошиб бориши шароитида фуқароларни тинчлик даврида инқирозлар ва ҳалокатларга тайёрланишга даъват қилиш мазмунига эга.
Варақаларда мамлакат аҳолисига фавқулодда вазиятлар бўйича амалий тавсиялар берилади. Шунингдек, муниципал ҳокимиятларга совуқ уруш даврида қурилган бомбапаноҳгоҳни жиҳозлаш буюрилади.
Изоҳ (0)