• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Самвел Бабаян футболдан миллати учун четлатилдими ёки нафси?

    Самвел Бабаянни сизга ортиқча таништириб ўтирмайман. Футболга қизиққан ўзбекистонлик борки, уни яхши танийди.

    Фото: «Пахтакор»

    Фото: «Пахтакор»

    Бир неча кун олдин ЎФФ қарори билан Бабаян футболдан четлаштирилди. Бунга асос сифатида «Пахтакор» футболчилари билан боғлиқ иши кўрсатиб ўтилган. Тез орада Тошкент клубидан кетишини тушуниб етган футбол агенти, ўзига тегишли бўлган футболчиларнинг шартномасига ўзгартириш киритган ва уларга 2018 йилдан бошлаб эркин агентга айланиш имкониятини тортиқ қилган. Биргина Игорь Сергеев «Пахтакор»ни қай тариқа тарк этгани бунга исбот бўлсин.

    ЎФФ Самвел Бабаянни футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан четлаштирди

    ЎФФ бу ишни аниқлаган ва қоидабузар инсонга нисбатан чора кўрган. Матбуот хизмати берган хабарда Бабаян миллий терма жамоадан қай тариқа фойдалангани айтилган. Ўйлашимча, буни деярли ҳамма билиб турганди, ташкилот эса гапнинг индаллосини айтди, қўйди. Чунки бунга асос бор: Бабаян бир вақтнинг ўзида футбол агентлиги билан яқин алоқаларда бўлган ва бевосита бир қатор футболчиларнинг трансферида муҳим ролни ўйнаган.

    Бабаян ЖЧ—2018 саралаш босқичининг 3-раундида кетма-кет ғалаба қозонишни бошлагач, унга таҳсин ўқийдиганлар кўпайиб қолди. Аммо бу кишини ёшлигимдан яхши билган инсон сифатида, унга бўлган позициямни ўзгартирмадим. Ишонардимки, Филиппин, Баҳрайн, Яман каби рақибларни ўзбекистонлик футболчилар бош мураббийсиз ҳам мағлуб эта оларди. Шунинг учун ҳам ҳал қилувчи босқич унинг савиясига ойдинлик киритиб беришини кутдим.

    Фото: ЎФФ

    Фото: ЎФФ

    Ва биз кўрдик, Эрон ҳам, Жанубий Корея ҳам, Хитой ҳам Ўзбекистон устидан зафар қучди. Ўз сарҳадларида ўйнаш имкониятидан маҳрум Сурия ҳам Бабаян шогирдларидан устун келди. У қўли остидаги футболчиларни тарихдаги энг яхшиси деб атаган бўлса-да, ЖЧ саралашларининг сўнгги учта цикли бўйича энг ёмон натижа қайд этди. Боиси, бунгача Ўзбекистон терма жамоаси ҳеч бўлмаса плей-оффларга етиб бораётганди. Бабаян шакллантирган жамоа эса 4-ўриндан юқорига кўтарила олмади. Биз Австралия, Япония каби кучли рақиблар дуч келмаганида ҳам шу аҳволда қолдик.

    Аммо унутмайлик, ЎФФнинг на янги ва на эски раҳбарияти айнан шуни байроқ қилиб, Бабаянни футболдан четлаштирмади. Чунки муваффақиятсизликлар спортда бор нарса. Бироқ шартномаларни ўз манфаати йўлида қонунга зид равишда бузадиган инсон ҳар қанақасига айбдор. Бабаян шунинг учун ҳам футболдан четлаштирилди.

    Фото: ЎФФ

    Фото: ЎФФ

    Ёш футболчиларнинг оёғини қандай синдириш кераклигини бошқа бир ёш футболчига ўргатиши мумкин бўлган Бабаян ҳеч қачон кўз ўнгимдан кетмайди. Ўша-ўша унга на инсон ва на мутахассис сифатида юқори баҳо бера олмайман. Уни ўз манфаати йўлида ҳеч нарсадан тап тортмайдиган киши сифатида гавдалантираман. Ва ҳозир унинг сиймоси нақадар пасткашликка сабаб бўлиши мумкинлигини қолганларга кўрсатиш имкониятидан фойдаланмоқчиман. Бунинг учун сиз Арманистон сайтларидан бирида чиққан қуйидаги мақолани ўқиб чиқишингиз керак бўлади.

    Тевос Аршакян мақоласи

    Ўзбекистон юздан ортиқ миллат вакиллари тинч ва тотув ҳаёт кечирадиган мамлакат. Ростини айтсам, Бабаян ҳақида мақолалар ёзганимда ҳам ва ҳатто футболдан четлатилганида ҳам унинг арман миллатига мансуб экани хаёлимга келмаганди. Мен уни қанчалик ёмон кўрмайин, Ўзбекистоннинг бир бўлаги сифатида ичимга сингдириб юборгандим. Ва бугун кўрдимки, энг сўнгги чора сифатида биз қандай айбловлар билан тўқнашяпмиз.

    Тўғри, бунда Бабаяннинг қўли бўлмаслиги мумкиндир. Аммо менга жуда қизиқ томони бор, ЎФФ яқиндагина Вадим Абрамовни ҳам футболдан четлатди. Нега у ҳақда бу каби мақолалар кўрмадик? Нега Арманистон журналисти айнан Бабаяндан кейин оёққа турди? Ўз вақтида Юрий Саркисян Фарғонанинг «Нефтчи» клубидан ҳайдалди. Бироқ биз ўша вақтда ҳам бу каби пасткашлик, миллатчилик гувоҳига айланмадик. Айтишим керакки, бу мақола кенг муҳокама бўлаётган бир вақтда, Бабаян бу борада бир оғиз чиқиш қилишни ҳозирча ўзига эп кўрмади.

    Фото: «Vk.com»

    Фото: «Vk.com»

    Биз камида Абрамовни ҳам, Саркисянни ҳам, Бабаянни ҳам ўзимизнинг одамлар сифатида кўриб ўрганиб қолгандик. Ва миллатчи бўлмаганимиз учун ҳам футболдаги бу инсонларнинг ҳар бирига ўз вақтида мамлакатнинг бош жамоасини ишониб топширдик. Бизда Ареват Григорян деган журналист, Артур Григорян деган боксчи, Армен Багдасаровдек мураббий, Тамарахоним каби инсонлар қадр топди, ўша Фарғонадан кетган Саркисян каби мутахассисларнинг ўзбек футболи учун қилган меҳнатлари унутилмай, унинг каби кишилар «Бунёдкор»да қадр топди, фарғоналик юз минглаб мухлислар унга ҳурматини бажо келтирди. Ва ишонаманки, бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади.

    Бабаян каби инсонлар фонида эса нафақат футбол лойқаланади, балки ўзбек-арман муносабатлари ҳам ҳаракатга келади. Мен буни истамасдим, қайси миллатга мансуб бўлишидан қатъий назар, Бабаянни ўзим учун шахс сифатида ўлдириб бўлганман. Унинг каби аҳволга тушмаган арман дўстларимизга эса чексиз ҳурматларим бўлсин.

    ЎФФ раҳбарияти Бабаяннинг фақатгина битта ишини фош қилди. Ваҳоланки, футболдаги бир неча йилим давомида турли футболчи ва журналистлар томонидан унинг ҳозиргача исботланмаган қолган ишлари ҳақида кўп эшитганман. Қайсидир маънода ундан зарар кўрган ва буни оммага чиқаришдан қўрққан, тегишли органларга арз қилишдан чўчиган футболчи-ю мураббийлар бўлса, марҳамат, қинғир ишнинг қийиғи 40 йилдан кейин бўлса ҳам чиқишига умид бор. Ўтган ишга саловат айтмай, ҳақиқат қарор топиши учун курашиб кўринг.

    P.S. Йиллар давомида шаклланган муносабатимдан келиб чиқиб, мен Бабаяндан бундан баттар ишларни ҳам кутаман. Шу томондан қараганда, Бабаяндан хафа эмасман. Унинг каби кишилар тараллабедод юришига замин берган ўша тизимдан хафаман ва ортда қолган икки йилимизга чинакамига ачинаман. Мақола сўнгида бошқа бир арман дўстимиз ёзган мақолани ўқиб кўришни тавсия қиламан.

    Абдураҳмон Мешаян мақоласи

    18.01.2018, 11:54   Изоҳ (0)   34188
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    МОҚ раҳбари ўзгарди: Алишер Султонов ўрнига Умид Аҳмаджонов

    16.01.2018, 20:46

    ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов Миллий олимпия қўмитаси раҳбарига айланиши кутилмоқда

    16.01.2018, 19:55

    Сочи тоғларида сноубордчи ҳалок бўлди

    18.12.2017, 23:44

    Наманганда Одил Аҳмедовнинг ҳомийлигида қурилган мини-стадион фойдаланишга топширилди

    09.12.2017, 22:06

    Видео: «Бунёдкор» стадиони олдидаги минглаб мухлислар

    04.12.2017, 15:18

    Иқболжон Холдоров ва Исроил Мадримов Россияда ўтаётган «Нефть мамлакатлари кубоги» финалида рақибларига имкониятни бой берди

    26.11.2017, 16:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.