Қозоғистонда ўлик донорлар сони ошмоқда, деб ёзади Kazakhstan Today. 2017 йилда мамлакатда вафот этган одамлар органларини кўчириб ўтказиш бўйича 77 та операция ўтказилган. Бу 2016 йилги кўрсаткичдан 50 фоизга ортиқ.
Шунга қарамасдан, трансплантология бўйича республика мувофиқлаштириш марказининг маълум қилишича, мамлакатда ҳамон донорлар етишмайди.
Қозоғистонда жами 3 500 киши органларни кўчириб ўтқазиш бўйича навбатда турибди. Уларнинг аксарияти буйракка муҳтож. 500 беморга жигар кўчириб ўтқазиш талаб этилади. 135 нафар беморда юрак операциясини ўтказиш зарур. Яна 11 киши донорлардан ўпка кутмоқда.
Қозоғистонда ўтган йили орган кўчириб ўтқазиш бўйича 280 та операция ўтказилди. Улар асосан тирик донорлар ҳисобига амалга оширилди. Ўлик донорлар сонини ошириш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигида ўзгартириш киритиш таклиф қилинмоқда. Унга кўра, ҳар бир фуқаро тириклигида ўлик донорликдан бош тортиш ёки розилик бериш ҳуқуқига эга бўлади.
Изоҳ (0)