Американинг Огайо штати Франклин округи прокурор ўринбосари суд залида 16 ёшли судланувчига қарата ўт очди. Бу ҳақда WCPO телеканали хабар берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Ўсмирга нисбатан ўқотар қуролни қўллаш билан таҳдид қилиш ҳақидаги иш 17 январь, чоршанба куни вояга етмаганларнинг ишлари бўйича судда куннинг биринчи ярмида кўриб чиқилаётганлиги таъкидланмоқда.
Суд залида прокурор ўринбосари, ўсмир ва унинг оила аъзолари ўртасида ихтилоф юзага келган. Мансабдорни йиқитиб, дўппослай бошлашган. У ўт очишга мажбур бўлган ва судланувчига жароҳат етказган.
Ўсмир шифохонага етказилган, бироқ у жароҳати туфайли ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)