Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида қидирувдаги жиноятчи қўлга олинди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган меҳмонхонада ЖКнинг 164-моддаси 4-қисмида кўрсатилган жиноятни (босқинчилик) содир этганлиги учун ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти томонидан қидирув эълон қилинган, 1983 йилда туғилган Соҳиб Сиддиқов ушланди.
Ҳозирда унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Изоҳ (0)