«KNAUF GIPS BUXARA» МЧЖ янги ишлаб чиқариш тармоғининг ишга туширилаётгани муносабати билан 1 мартга қадар гипсокартон ишлаб чиқаришни тўхтатди, деб хабар беради UzDaily.
Маълум қилинишича, янги тармоқнинг ишга туширилиши завод ишлаб чиқариш қувватини 30 фоизга оширади.
Компания вақтинча ишнинг тўхташи муносабати билан қурилиш материаллари бозорида KNAUF гипсокартонлари танқислиги кузатилишидан огоҳлантирди.
Маълумот учун, «KNAUF GIPS BUXARA» МЧЖ 2011 йилдан бери гипсокартон ишлаб чиқаради. Корхона маҳсулотлари Ўзбекистон ва қўшни давлатлар бозорларига етказиб берилади.
Изоҳ (0)