Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикасида олий таълим тизимининг асосий кўрсаткичлари статистикасини келтириб ўтди. Унга кўра, 2017/2018-ўқув йили бошида Ўзбекистон олий таълим муассасаларида 297 689 талаба таълим олаётган бўлган. Улардан 85 679 нафари 2017/2018-ўқув йилида талабаликка қабул қилинди.
Талабаларнинг 27,1 фоизи давлат грантлари асосида, 72,9 фоизи шартнома асосида таълим олмоқда. Бакалавриат босқичида 288 471 нафар, магистратура босқичида 9 218 нафар талаба ўқимоқда.
Аввалроқ Давлат статистика қўмитаси 2018 йил 1 январь ҳолатига кўра, мамлакат аҳолиси 32 653 900 кишини ташкил этишини маълум қилганди. Демак, ҳозирда Ўзбекистон олий таълим муассасаларида ўқиётган талабалар мамлакат аҳолисининг 0,9 фоизини ташкил этади.
Изоҳ (0)