17 январь куни Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичи Сирдарё вилоятида давом этди, деб хабар беради Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.
Юзлаб инсонлар Гулистон шаҳридаги «Осиё» кошонасида бўлиб ўтган мусобақани кузатиш учун келди.
Шунингдек, тадбирга Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ҳам ташриф буюриб, ғолиб ва совриндорларга эсдалик совғаларини улашди.
Вилоят ҳокими мусобақанинг энг нуфузли иштирокчиси бўлмиш кўзи ожиз қорига ҳокимликнинг дипломи ва қимматбаҳо совғасини топширди.
Изоҳ (0)