Тошкентда 16 январь куни Туркиянинг «Ziraat Bankаsi А.S.» банки бошқаруви раиси Ҳусейн Айдин бошчилигидаги делегация ташрифи доирасида Ўзбекистон – Туркия ишбилармон доиралари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар беради ЎзА.
Ўзбекистон инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда расмий делегация аъзолари, шунингдек, икки мамлакатнинг қурилиш, энергетика, машинасозлик, геология, озиқ-овқат, кимё саноати, фармацевтика, сайёҳлик каби соҳалари учун масъул вазирлик ва идоралари, компания ва концернлари раҳбарлари иштирок этди. Унда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларнинг жорий ҳолати, инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, транспорт-коммуникация, туризм, қурилиш ва бошқа соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Музокараларда қўшма лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Изоҳ (0)