Шаҳар ва халқаро телефония тарифлари февраль бошидан ошади, дея хабар бермоқда «Ўзбектелеком» АК. Чет элга қўнғироқлар 70 фоизга қимматлашади.
Шаҳар телефонияси нархи ўртача 30 фоизга, халқаро телефон қўнғироқлари ва халқаро сунъий йўлдош алоқаси тармоғи тарифлари эса 70 фоизга кўтарилади.
Нарх ошганидан сўнг «Ўзбектелеком» АК тарифлари 0,10 дан 0,13 долларгача қийматда бўлади. Шу тариқа, Ўзбекистондаги нархлар ошганидан кейин ҳам қўшни давлатларга солиштирганда паст даражада қолади.
Изоҳ (0)