Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий сайтида қутқарувчиларнинг Қамчиқ довонидаги хизматидан лавҳалар келтириб ўтилди. Қутқарув хроникаси 16 январь куни ҳолатига қайд этилган.
13:30. Isuzu русумли автотранспорт воситаси двигателининг носозлиги туфайли, А-373 Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг 243 км. да тўхтаб қолган. «Қамчиқ» МҚҚБ қутқарувчилари воқеа жойига чиқиб, носоз автотранспорт воситасини эвакуаторга юклади, ҳамда у техник ёрдам кўрсатиш масканига етказилди.
15:20. Epica русумли автотранспорт воситаси бошқарувни йўқотиши натижасида А-373 Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг 243 км. да бетон тўсиққа урилиб, қисилиб қолган. ФВВ қутқарувчилари воқеа жойига чиқиб, автотранспорт воситасини тўсиқ орасидан олиб чиқиб, уни эвакуаторга юклашда ва техник ёрдам кўрсатиш масканига етказилишида амалий ёрдам кўрсатди.
17:03. Damas русумли автотранспорт воситаси двигателининг носозлиги туфайли, А-373 Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг 247 км. да тўхтаб қолган. Зудлик билан қутқарувчилар воқеа жойига етиб келиб, носоз автотранспорт воситасини эвакуаторга юклаб, техник ёрдам кўрсатиш масканига етказди.
Изоҳ (0)