Тошкент вилоятида «чиройли» телефон рақами олиб бериш учун 2 минг доллар сўраган қаллоб ушланди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Вилоят ИИБнинг маълум қилишича, Қибрай туманида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида истиқомат қилувчи 1988 йили туғилган фуқаро қибрайлик эркакка +9989*9*00000 телефон рақамини олиб беришни ваъда қилган, бунинг эвазига ундан 2 минг доллар сўраган.
Қаллоб пулни олиб, алданган фуқаро билан муносабатларни узган ва унинг қўнғироқларига жавоб бермаган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 1-банди билан жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)