• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Автомобиль учун «чиройли» рақам: 5 та муаммоли вазиятда қандай қилиб ундан ажралиб қолмаслик мумкин

    Одамлар машиналари учун ўзлари хоҳлаган давлат рақамини қўлга киритиш мақсадида махсус онлайн-аукционларда рекорд даражадаги маблағларни сарфламоқда. Norma бундай инвестициялар ҳуқуқий жиҳатдан хавфсиз ёки аксинча бўлиши мумкинлигини текшириб кўрди.

    Фото: Norma

    Фото: Norma

    Эсталиб ўтамиз, автомобиль рақамлари турига қараб 3 усулда тақдим этилади:

    • «оддий» рақамлар — навбат асосида (рақамлаш кетма-кетлигига қараб ортиб боради);
    • «чиройли» рақамлар, махсус рўйхатга киритилган — махсус онлайн-аукцион орқали (бошланғич нарх ЭКИҲнинг 35—130 баравари миқдорида бўлади);
    • «ўзинг тузиб ол» туридаги рақамлар (фуқаро «чиройли» рақамлар рўйхатига кирмаган рақам ва ҳарфлар комбинациясини танлаши мумкин) — ДЙҲХХ ҳудудий бўлинмасига ариза учун тўловни тўлаш шарти билан.

    Муҳим! Автотранспорт воситаларини давлат рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 27-бандига мувофиқ ҳар қандай рақам автотранспорт эгасининг шахсий мулки ҳисобланмайди ва рақам унга белгиланган мақсад йўлида қатъий фойдаланиш учун берилади. Яъни рақамдан шахсий мулк сифатида ҳеч ким фойдалана олмайди.

    Бироқ давлат рақамларни сақлаб қолишнинг бир қатор кафолатларини тақдим этади.

    Машина сотилганида (совға қилинганида ёки алмаштирилганида)

    Агарда автомобиль сотилса унинг аввалги эгаси «чиройли» ёки «ўзинг тузиб ол» рақамлари кимда қолишини ҳал қилади. «Оддий» рақамлар эса машинанинг янги эгаси ўтади ёки йўқ қилинади.

    «Чиройли» ёки «ўзинг тузиб ол» рақамларининг аввалги эгалари ўзлари сотиб олган рақамни сақаб қолиш бўйича Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига (ДЙҲХХ) мурожаат қилишга ҳақли. ДЙҲХХ ушбу рақамни унинг аввалги эгаси бошқа автомобилга қўймагунича бепул сақлайди. Агарда рақамдан 12 ой ичида фойдаланилмаса, унинг аввалги эгасини ҳуқуқи йўққа чиқади.

    Автомобильнинг янги эгаси рақам унинг аввалги эгаси томонидан «сақлаб» қўйилмаган бўлсагина уни қўлга кирита олади. Бунинг учун ариза топшириш лозим.

    Муҳим! Агарда автомобиль бошқа ҳудудга сотилган, унинг аввалги эгаси рақамни сақлаб қолиш бўйича ариза бермаган бўлса, рақам янги рўйхатга олиш жойида йўқ қилинади. Ушбу рақам қайтадан тайёрланиб, янги савдога чиқарилади.

    Автомобиль рақамининг эгаси уни бошқа одамга сотишни (совға қилишни) истаб қолса

    «Чиройли» ёки «ўзинг тузиб ол» рақамларини автомобилдан алоҳида сотиш мумкин эмас, чунки у доим давлат мулки ҳисобланади. Бироқ рақамни техник жиҳатдан яқин қариндошларга тақдим этиш мумкин. Бунинг учун эса:

    1. Автомобильни сотиш (совға қилиш, алмаштириш) керак;
    2. ДЙҲХХга рақамни аввалги эгаси томонидан сақлаб қолиш тўғрисида ариза тақдим этиш лозим;
    3. ДЙҲХХга рақамни бошқа бир яқин қариндошга (ота-она, қондош ака-ука, опа-сингил, турмуш ўртоқ, фарзандлар (арсаб олинган фарзандлар ҳам улар қаторида), бобо-буви, набиралар, шунингдек, турмуш ўртоғининг ота-онаси, қондош ака-ука ва опа-сингиллари) ёки мулкка биргаликда эгалик қилиш ҳуқуқига эга шахсга (одатда бу турмуш ўртоқ бўлади) бериш бўйича ариза топширишга керак. Шу билан бирга ушбу рақам қайси автомобилга ўрнатилиши ҳам кўрсатилмоғи керак.
    Эслатма: юридик шахсларнинг «чиройли» ва «ўзинг тузиб ол» рақамлари фақатгина рўйхатдан ўтган бошқа транспорт воситасига ўтиши мумкин:
    • худди шу юридик шахс учун — транспорт воситасининг собиқ эгаси учун;
    • унинг ҳуқуқий вориси учун (юридик шахсни қайта номлаш, қўшиб юбориш, қўшилиш, бўлиш, ажратиш ёки ўзгартирганда);
    • бошқа бир юридик шахс — автотранспортнинг аввалги эгаси иштирокчиси (асосчиси, аъзоси);
    • бошқа бир юридик шахс, машинанинг аввалги эгаси ҳисобланган иштирокчи (асосчи, аъзо).

    Рақамни автомобиль билан «сотиш»нинг усули: Рақам сотувчиси унчалик қиммат бўлмаган автомобилни сотиб олиб, ДЙҲХХга ариза берган ҳолда унга «чиройли» ёки «ўзинг тузиб ол» рақамини ўрнатади. Шундан сўнг арзон автомобиль қиммат рақам билан бирга сотилади (совға қилинади). Автомобильни ДЙҲХХда рўйхатдан ўтказиш вақтида транспорт воситасининг янги эгаси рақамни сақлаб қолиш бўйича ариза топширади. Рўйхатдан ўтказилганидан кейин эса рақамни бошқа бир автомобилга жойлаштириш бўйича ариза берилади. Югур-югурлари кўп бўлишига қарамай, мақсадга эришиш мумкин.

    Рақамга шикаст етганида

    «Чиройли» ёки «ўзинг тузиб ол» рақамига шикаст етганида ДЙҲХХнинг ҳудудий органлари автотранспорт вотисатининг рўйхатдан ўтган маълумотлари асосида унинг нусхасини тақдим этади. Нусхалар ДЙҲХХнинг ҳудудий органларини талабномасига асосан берилади. Рақамлар нусхаси тақдим этилгунига қадар илгари ишлатиладиган амалдаги рақамлар тегишли тўловларсиз берилиши мумкин.

    Рақам нусхасини олиш учун «оддий» рақамга тўланадиган ставканинг ярмини тўлашга тўғри келади. Қонунчиликка киритилган сўнгги ўзгаритишларга кўра, ушбу жараён 8 кунгача вақтни ўз ичига олади.

    Рақам ўғриланганида ёки йўқотилганида

    «Чиройли» ва «ўзинг тузиб ол» рақамлари йўқотиб ёки ўғирлатиб қўйилганида унинг нусхалари тақдим этилмайди. Бу каби ҳолатда фақатгина уни қайта топилиб қолишига умид қилиш мумкин. Рақам топилганида унинг эгаси томонидан берилган аризага мувофиқ қайтариб берилади.

    Шу каби тартиб машина ўғирлаб кетилганида ҳам қўлланилади.

    Рақам эгаси вафот этганида

    Автомобиль эгаси оламдан ўтганида уларнинг ҳуқуқий жиҳатдан меросхўрлари (қонун бўйича меросхўр, васий) «чиройли» ёки «ўзинг тузиб ол» рақамига эгалик қилиши мумкин.

    15.01.2018, 11:35   Изоҳ (0)   58740
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мусулмонлар идораси Ўзбекистоннинг АҚШ давлат департаменти томонидан диний эркинликлар бузилаётган мамлакатлар рўйхатига киритилишини янглиш иш деб атади

    15.01.2018, 10:35

    Қуръон мусобақаси бошланди (жонли видео)

    15.01.2018, 10:31

    Фарғонада «Уммул-қуро» масжиди таъмирдан чиқарилди (фото)

    15.01.2018, 10:09

    Ўзбекистонда Қуръон мусобақаси бошланишига бир неча дақиқалар қолди (фото)

    15.01.2018, 09:54

    Тебинбулоқ кони негизида тоғ-металлургия комплекси қурилади

    15.01.2018, 09:36

    Ўзбекистонда илк марта Nationаl Stone бренди остида сунъий кварц тоши ишлаб чиқарилмоқда

    15.01.2018, 09:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рамзан Қодировнинг вояга етмаган ўғли уйланди

    Дунё | 29 июн, 23:40

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” Месси бошчилигидаги “Интер Майами” дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди

    Спорт | 29 июн, 23:09

    “Уй олди-сотдисини нақдсиз шаклга ўтказмоқчимиз” — Мубин Мирзаев

    Ўзбекистон | 29 июн, 23:05

    Озарбайжон Россия бош вазири ўринбосари ташрифини бекор қилди

    Дунё | 29 июн, 23:00

    “Насия бозорини давлат томонидан тартибга солиш режалаштирилган” — Тимур Ишметов

    Иқтисодиёт | 29 июн, 22:30

    Суперлига. “Бухоро” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 29 июн, 22:15

    Эрон МАГАТЭ раҳбари учун ядровий объектларга киришни ёпди

    Дунё | 29 июн, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.