Миссури штатининг Сент-Луис шаҳри прокурори турмуш ўртоғига хиёнати қилганига иқрор бўлган штат губернатори Эрик Greyтенсга нисбатан текширув бошлади. Бу ҳақда «Известия» хабар бермоқда.
«Губернатор Greyтенсга қарши айбловлар жиддий хавотир уйғотади. Унинг ҳаракатларини текшириш учун расман тергов бошлашга қарор қилдим. Штат аҳолиси ўз етакчиларига ишониши муҳим аҳамиятга эга», — деди прокурор.
10 январь куни Greyтенс ва унинг рафиқаси сиёсатчи губернатор бўлиб сайлангунга қадар хиёнатга жазм қилгани ҳақида баёнот берган ва вазият «ўзаро ҳал этилгани»ни билдирган эди.
Изоҳ (0)