Янги Зеландиянинг Фьордленд миллий боғидаги йўл бўйида кеа тўтиқушлари учун мўлжалланган ўйин майдончаси қурилди. Бунга қушларнинг йўл конуслари билан ўйнаб, ўз ҳаётини хавф остига қўйгани акс этган видео сабаб бўлган. Бу ҳақда Nzherald.co.nz хабар берди.
Кеа тўтиқушларини ҳимоя қилувчи жамият раҳбарининг фикрича, тўтиқушлар ҳайдовчилар тезликни пасайтириши учун онгли равишда автомобиллар ҳаракатига халақит берган бўлиши мумкин, кейин эса ҳайдовчилардан егулик сўраши мумкин эди.
Тўтиқушлар учун янги майдонча бу турдаги майдончаларнинг тўртинчиси ҳисобланади. Аввалгилари ҳам қушларни йўллардаги ҳалокатлардан сақлаш учун йўллар яқинида қурилган.
Изоҳ (0)