Москва вилояти ИИБ тергов бошқармаси терговчисига генералларни хизмат лифтига биринчи бўлиб ўтказиб юбормагани учун ҳайфсан берилди. Бу ҳақда Meduza маълум қилди.
ИИБ матбуот хизмати ходимлардан бири — адлия капитани Савченкога «субординацияга риоя этмагани ва раҳбариятга ҳурматсизлик кўрсатгани» учун ҳайфсан берилганини тасдиқлади. Бироқ воқеа тафсилотларини ошкор этмади.
«НТВ» телеканали сайтида жойлаштирилган Виктор Савченкога ҳайфсан буйруғи нусхасида терговчи Москва вилояти ИИБ бошлиғи генерал-лейтенант Виктора Пауков ва унинг ўринбосари, генерал-майор Виктор Ишенкони лифтга ўтказиб юбормаганлиги кўрсатиб ўтилган.
Изоҳ (0)