Каталония ҳукуматининг собиқ раиси Карлес Пучдемон лавозимига қайтиши мумкин. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
«Биргаликда Каталония учун» ва «Сўл республикачилар» етакчилари шу хусусда келишиб олди. Ёпиқ эшик ортидаги музокаралар 9 январь куни Каталонияда бўлиб ўтди.
Шундай бўлган тақдирда, Пучдемон Каталонияга қасамёд келтириш маросимига келолмайди: Мадрид уни ҳибсга олиш учун ордер берган. Бироқ у видеокўприк тартибида буни амалга ошириши ёки нутқини ишончли вакили ўқиб бериши мумкин.
Изоҳ (0)