Samsung компаниясининг мобил бўлинмаси президенти DJ Koh янги Galaxy S9 флагмани февраль охирида MWC конференциясида тақдим этилишини айтди, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru.
Аммо компания тайёрлаётган сирли буклама смартфон эса, Samsung вакили сўзларига кўра, келаси йилда чиқарилади.
DJ Koh’нинг айтишича, қурилмани чиқаришга айни пайтда охиригача ишланмаган UХ, яъни фойдаланувчи интерфейси ва эргономика халал бермоқда.
Изоҳ (0)