Америкалик рэп-қўшиқчи Канье Уэст FaceTime орқали саратон касалига чалинган мухлисаси билан боғланди ва унга рэп ижро этиб берди. Бу ҳақда Daily Afisha хабар бермоқда.
TMZ нашри хонанда аввал қиз билан гаплашгани, сўнг I Love Kanye трекини ижро этганини билдирди.
Stalkdebbie тахаллуси остидаги фойдаланувчига кўра, қиз 3 январь куни ўлди, Уэст эса унга ўлимидан бир неча кун аввал қўнғироқ қилди.
Бу твитга Уэстнинг турмуш ўртоғи Ким Кардашьян эътибор қаратди ва «Биз унинг оиласи учун дуодамиз» деган ёзув қолдирди.
Изоҳ (0)