Ўзбекистон миллий матбуот марказида «Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг 2017 йилда бажарилган ишлари ва 2018 йилдаги устувор вазифалар мавзусидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжумани «Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг раҳбарияти, бўлим бошлиқлари, санъаткорлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирокида ўтди. Матбуот анжуманида «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ҳам иштирок этди.
«Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг директори Одилжон Абдуқаҳҳоров 2017 йилда лицензияси олиб қўйилган хонандалар рўйхатини эълон қилди.
Фаолиятининг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 22, 23, 24-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги қарорига асосланиб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Содиқов, хонандалар Шаҳноза Отабоева, Бунёдбек Саидов, Шерали Бекмуродов, Шароф Муқимов, Дилмурод Султонов, Ҳадича Қурбонова, Азиза Ниёзметоваларнинг лицензиялари тўхтатилган. 2017 йилда жами саккиз нафар хонанданинг лицензияси тўхтатилди.Одилжон Абдуқаҳҳоров, «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори
Изоҳ (0)