Брэд Питт Шон Пеннинг анъанавий хайрия аукционида кимошди савдосида фаол иштирок этди — у «Тахтлар ўйини» сериали эпизодларидан бирини ушбу сериалда бош ролни ўйнаган актриса Эмилия Кларк (Дейенерис Таргариен) билан бирга томоша қилиш ҳуқуқини қўлга киритмоқчи эди, аммо унинг лоти аукционнинг бошқа иштирокчисига насиб қилди, деб ёзади Meduza.
Лотнинг бошланғич нархи 20 минг доллар эди. Брэд Питт дастлаб 80 минг доллар таклиф қилди, кейин ставкасини 90 минг долларгача кўтарди. Сериални нафақат Эмилия Кларк, балки Кит Харрингтон (Жон Сноу) билан бирга кўриш имконияти ҳам қўшилгач, лот янада қимматлашди.
Охир-оқибат, Брэд Питт 120 минг доллар таклиф қилди, аммо уни аукционнинг 160 минг доллар таклиф этган бошқа иштирокчиси ортда қолдирди.
Хайрия зиёфатида, шунингдек, Лена Данэм, Арнольд Шварценеггер, Конни Бриттон, Патриция Аркетт ва Леонардо Ди Каприо ҳам қатнашди.
Sean Penn & Friends Help Haiti Home Gala аукциони олтинчи марта бўлиб ўтмоқда. Йиғилган маблағлар 2010 йилдаги зилзиладан жабрланган Гаити ороли аҳолисига ёрдам бериш билан шуғулланадиган J/P Haitian Relief Organization ташкилоти ҳисобига юборилади.
Изоҳ (0)