Канаданинг Жастин Бибер туғилиб-ўсган Страдфорд шаҳрида (Онтарио провинцияси) хонанда шахсий музейи ташкил этилади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Музей кураторлари томонидан Бибернинг бобо ва бувиси Брюс ва Диана Дейл билан ҳамкорликда артистнинг 125 та шахсий буюми тўпланди. Улардан 75 таси намойиш этилади.
Экспонатлар орасида «Грэмми» мукофотлари, микрофонлар, хоккей сумкаси ва қўшиқчининг шахсий мактублари бор.
Изоҳ (0)