Ўзбекистон миллий матбуот марказида «Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг 2017 йилда бажарилган ишлари ва 2018 йилдаги устувор вазифалар мавзусидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжумани «Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг раҳбарияти, бўлим бошлиқлари, санъаткорлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирокида ўтди. Матбуот анжуманида «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ҳам иштирок этди.
«Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг директори Одилжон Абдуқаҳҳоров 2017 йилда клиплари давлат ва хусусий телеканаллардан олиб ташланган хонандалар ҳақида гапириб ўтди.
Умумий ҳисобда, йил давомида миллий менталитетимизга тўғри келмайдиган жами 12 та видеоклип давлат ҳамда хусусий телеканаллардан олиб ташланди. Шаҳло Аҳмедова, Бунёдбек Саидов, Сардор Мамадалиев, Райҳон Ғаниевалар шулар жумласидандир.Одилжон Абдуқаҳҳоров, «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори
Изоҳ (0)