Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Уйга киришингиз биланоқ нафасни бўғувчи ҳидни сезишдан ёмони йўқ. Қуйидаги 5 усул уйингизни тозалик ва ёқимли ҳидлар билан тўлдиришга ёрдам беради.

Фото: Getty

Фото: Getty

Кир ювиш машинаси учун салфеткалар

Кирларни қуритиш вақтида қўшиладиган нозик ҳидли салфеткалар фақат бунинг учун керак бўлмайди. Бир-икки дона салфеткани чойшаблар, кийим-кечаклар сақланадиган шкафларга, ҳаво айланадиган тешикларга қўйиб қўйинг ва хоналар ҳавосига ёқимли ҳид бериш учун улар билан плинтусларни артинг.

Ванил экстракти

Пишириқлар пиширишда ишлатиладиган бу восита сизга фақат пазандаликдагина асқотмайди. Бу экстрактнинг бир-икки томчисини электр лампочкасига суриб қўйсангиз уни ёққанингизда хона бўйлаб ёқимли ҳид таралади, ёки икки чой қошиқ экстрактни 20 дақиқа давомида духовкада қиздирсангиз бутун уй ичи нозик ванил ҳидига тўлади.

Қўлбола шамлар

Таркибига одатдаги озиқ-овқатлар — апелсин, лимон, қаҳва донлари ва долчин қўшиб қилинган қўлбола шамлар уйдаги энг муаммоли жойлар— ваннахона, ошхона ва болалар ётоқхоналарига ёқимли ҳид бағишлайди.

Табиий гуллар

Уй ичида гуллар ҳидини яратишнинг энг оддий ва табиий йўли — гуллар ўстириш! Тувакда ўстирилган лаванда, учқат, ялпиз ёки плюмерия ёқимли ҳид таратиш билан бирга хона ҳавосини тозалайди ҳам.

Эфир ёғлари

Уй ҳавосини яхшилаш учун эфир ёғларидан фойдаланиш усуллари сон-саноқсиздир. Махсус диффузорни ишлатишдан ташқари, сиз бу хушбўй ёғларнинг бир неча томчисини ҳаво фильтрларига, хона бурчакларига яширилган пахта думалоқчаларига суришингиз, уларни сувга аралаштириб пуркагич ёрдамида мебеллар ва ёстиқларга сепишингиз мумкин.

Манба: «Хитрости жизни»

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Озиқ-овқат нархлари тез ўсмоқда: Ўзбекистонда ноябрда 1,3 фоизлик инфляция қайд этилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда интернетда қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Дунё
Садир Жапаров Ўш воқеалари бўйича судга чақирилди