Ҳар қандай уй бекасининг доимий муаммоси – қандай қилиб йиғламасдан пиёз тўғраш мумкин?
Балки, бизнинг бир нечта оддий маслаҳатларимиз бу қийинчиликлардан қутулишга ёрдам берар.
- Агар бунинг иложи бўлса, пиёзни олдиндан 30 дақиқа совитгичга ёки 10 дақиқа музлатгичга қўйинг. Совуқ муҳит олтингугурт бирикмасининг тарқалишига тўсқинлик қилади. Лекин пиёзни доимий равишда совитгичда сақлаш тавсия қилинмайди, чунки бу пиёзнинг юмшаб қолишига ва чиришига олиб келади.
- Пичоқ ўткир қилиб қайралган бўлиши керак. Ўткир тиғдан фойдаланиш пиёз ҳужайраларининг шикастланиш даражасини, яъни олтингугурт ажралиб чиқишини камайтиришга ёрдам беради.
- Пичоқни вақти-вақти билан совуқ сувда ҳўллаб туриш керак. Сув олтингугурт таъсирини камайтиришга ёрдам беради. Шунингдек тозаланган пиёзни оқиб турган сувга ивитиб қўйиш тавсия қилинади, лекин кўп вақтга эмас, чунки сув пиёзни бироз юмшатади ва бунинг натижасида унинг таъми ўзгариши мумкин.
- Совуқ сувнинг олтингугуртни «тортиб олиш» хусусиятини пиёз тўғрашда оғизга сув тўлдирган ҳолда текшириб кўриш мумкин. Кўпчиликнинг таъкидлашича, бундай усул кўз ёшларига қарши курашишда жуда самарали ҳисобланади.
- Пиёзни тўғрашда илдизини кесиб юборманг – аминокислоталарнинг энг катта миқдори айнан унинг ичида жойлашган бўлади.
Манба: «Хитрости жизни»
Изоҳ (0)