Ўзбекистонда Хориждаги ҳамюртлар билан ўзаро ҳамкорлик соҳасида давлат сиёсати концепциясини қабул қилиш режалаштирилмоқда, деб ёзади «Газета.uz» умумхалқ муҳокамасига тақдим этилган 2018 йилги Давлат дастури лойиҳасига таяниб. Бу ҳақдаги Президент қарори лойиҳаси 20 июлгача ишлаб чиқилиши керак.
Концепцияда чет элдаги ватандошларга кириш визалари, Ўзбекистон ҳудудида доимий яшаш учун рухсат олиш, меҳнат фаолияти юритишга лицензия олиш тартибларини соддалаштириш кўзда тутилиши керак.
Ҳужжатда, шунингдек, хорижда яшаётган юқори малакали Ўзбекистон фуқаролари ва ватандошларнинг давлат бошқаруви, иқтисодиёт, молия, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа устувор йўналишлардаги ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этишини рағбатлантириш чоралари акс этади.
Бундан ташқари, мамлакат ривожланишининг устувор йўналишларида раҳбар ва мутахассис лавозимларига очиқ танловлар эълон қилиш тартиби белгилаш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)