Навоийда ҳарбий хизматчилар учун бунёд этилган 4 қаватли хизмат уйи фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Маросимда Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони вазифасини бажарувчи А.Саидов ва бошқалар мамлакатда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари тинчлик, халқ бирдамлиги самараси эканини таъкидлади.
Навоий шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирида хизмат қилаётган Акбар Нуфтиев оиласига уч хонали хонадон калити топширилди.
«Ҳарбий хизматчиларга барча шароит ва имкониятлар яратилмоқда, Бизга берилган уйда ҳам оиламиз билан бахтиёр яшаш учун барча шароит муҳайё», — дейди А.Нуфтиев.
Изоҳ (0)