Ўтган йилнинг 22 декабрь куни 2018 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 3 босқичдаги Қуръон мусобақаси ўтказилиши эълон қилинган эди. Мусобақада қатнашувчиларни рўйхатга олиш жараёни ҳали давом этмоқда. Бу ҳақда Қуръон мусобақасини ўтказиш бўйича ташкилий қўмитага таяниб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.
Ташкилий қўмитанинг маълум қилишича, мусобақада иштирок этиш учун жорий йилнинг 9 январь ҳолатига кўра, Республика бўйича 847 нафар эркак ва 284 нафар аёл ҳужжат топширишган.
Эслатиб ўтамиз, Қуръон мусобақасида 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган барча фуқаролар ҳифз ва тиловат йўналишлари бўйича қатнашишлари мумкин. Иштирокчиларини рўйхатга олиш 13 январь кунига қадар давом этади.
Изоҳ (0)