Япониялик астронавт Норисигэ Канаи халқаро космик станцияда уч ҳафта бўлганидан сўнг бўйи тўққиз сантиметрга чўзилганини маълум қилди. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Бугун менда муҳим хабар бор. Мен жисмоний кўрсаткичларни ўлчаш бўйича тиббий кўрикдан ўтдим. Маълум бўлишича, бўйим уч сантиметрга ўсибди. Шу тарзда уч ҳафта ичида бўйим чўзилди», — дейди астронавт.
«Бундай ҳолат мактабнинг ўрта ва битирувчи синфларида ўқиётган пайтимдан бери кузатилмаган эди. Энди ‘Союз’ кемасининг ўриндиғиғига жойлаша оламанми, деб ўйлаяпман», — дея қўшимча қлади Канаи.
Япониядаги аэрокосмик тадқиқотлар агентлигининг маълум қилишича, космосда тортишиш хусусиятининг йўқлиги сабаб инсон бўйи тахминан 1—2 сантиметрга ўсади. Бўй узунлигининг бирданига 9 сантиметрга ўсиши билан боғлиқ ҳолат ҳали кузатилмаган эди» — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)