Саҳрои Кабирда қаторасига иккинчи йил қор ёғди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Жазоирнинг саҳро шимолидаги Айн-Сефра шаҳри ҳудудида 7 январь, якшанба куни эрталаб қор ёғишни бошлагани билдирилмоқда.
Жами 40 сантиметр ёғин тушди. Кун охирига бориб қор эрий бошлади.
Ўтган йили ҳам Айн-Сефра атрофида кучли қор ёққан, бу Саҳрои Кабирда 1979 йил февралидан бери қайд этилган илк ҳолат бўлганди.
Изоҳ (0)