• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистоннинг 99 ёшдаги музейида бўлганмисиз? (фото)

    Ўзбекистон давлат санъат музейининг қарийб юз йиллик фаолияти мобайнида унинг фонди археологик қазишмалар ва илмий изланишлар натижасида нодир ашёлар билан тўлдириб борилди, деб хабар беради ЎзА.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Жумладан, академик Яҳё Ғуломов етакчилигида Қувада амалга оширилган экспедицияда буддавийликка оид топилмалар, Г.Пугаченкова бошчилигидаги археологлар Сурхондарё вилоятининг Денов тумани ҳудудидаги қазишмаларда Холчаён шаҳарчаси ва антик даврга оид лойдан ясалган кўплаб моддий манбалар бугунги кунда музейнинг муҳим тарихий ашёларига айланган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Бу топилмалар орасидаги энг қадимгиси антик даврга, аниқроғи, эрамизгача бўлган I аср ва эрамизнинг I – XIII асрларга тааллуқлидир.

    «Музей бўйлаб айланар экансиз, экспозициядаги лойдан ясалган шаҳзода гавдаси ва совутига кўзингиз тушади. Бу тарихий асар эрамиздан аввалги I асрга оид бўлиб, у Холчаён даври тарихининг бир бўлаги сифатида бизни узоқ ўтмишни чуқурроқ ўрганишга ундайди. Унинг ёнида қўйилган “Кекса эркак боши’, ‘Эркак боши’ каби ноёб санъат дурдоналаридан аждодларимиз маданиятга, санъатга ошуфта бўлганини англашимиз мумкин», — дейилади хабарда.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    VII асрга оид «Ов саҳнаси» деворий суратидаги тасвир ҳам аждодларимиз орасида иқтидорли тасвирий санъат вакиллари яшаб ўтганидан дарак беради. Қадим Варахша тасвирий санъатига оид бу асарда фил устидаги жангчиларнинг шерлар билан олишув жараёни тасвирланган. Ҳажман анча катта бўлган девордаги чизма номаълум муаллиф томонидан чизилган. Яна шу асрга доир «Ёвузлик худоси Мара», «Будда» (Қува) каби ҳайкалтарошлик намуналаридан Ўрта асрда цивилизация шаҳарларидан бири бўлган Тоҳаристондан Фарғонага буддизмнинг тарқалиши билан боғлиқ маълумотларга эга бўлиш мумкин.

    Х-XI асрларга мансуб Тошкент лагани, Ахсикент лагани, Самарқанд лагани каби амалий санъат намуналаридан бу даврда сирланган кулолчилик кенг урф бўлганини англатади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Улардаги шакл ва бўёқдорлик, гажакдор ва ҳошияли нақшларнинг услубий ранг-баранглиги билан ажралиб туради. XV асрга оид меъморий безак бўлакларидаги нақшли чизмалар, араб имлосидаги ёзувларнинг нақшсимон ифодаси ҳам ўзига хос тарихийликни касб этади.

    XIX-ХХ асрлар Бухоро, Марғилон, Самарқанд намоёнлари, эшиклар, устунлар, панжаралар, хонтахталардаги бетакрор безаклар, ёғоч ўймакорлиги нақшларидан тортиб, амалий санъат намуналари – кашталар, сўзаналар, аёллар ва эркаклар чопонлари, мисгарлик маҳсулотлари, аёлларнинг турли-туман тақинчоқларини томоша қилиб, бу санъат усталарининг касби корига бўлган ҳақиқий меҳрини улар яратган асарларда намоён бўлганини кўриш мумкин.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

     

    Музейда сақланаётган 1897 – 2011 йилларга оид тасвирий санъат намуналаридан Ўзбекистон миллий рангтасвир ҳамда графиканинг ривожланиш мактаби ва унинг шаклланиш жараёнларини И.Казаков, Р.Зоммер, П.Бенков, А.Николаев, А.Волков, Н.Карахан, Ў.Тансиқбоев, А.Абдуллаев, Р.Аҳмедов, Ч.Аҳмаров, Ж.Умарбеков, Б.Жалолов, А.Нуриддинов ва бошқа йирик мўйқалам соҳиблари ижодида кўриш мумкин.

    XV-ХХ асрлардаги Россия тасвирий санъати томошабинларни рус иконаларидан тортиб, Д.Левицкий, В.Суриков, В.Боровиковский, О.Кипренский каби йирик рангтасвир усталарининг асарлари билан яқинроқ таништиришга имкон яратади. Бундан ташқари, музей коллекциясидан дунёга машҳур абстраксанизм ва авангардистларнинг ёрқин мўйқалам ижодкорлари V.Кандинский, А.Явленский, И.Клюн, Э.Стенберг, П.Кончаловский асарлари ҳам ўрин олган.

    Обид Тангриев, музей илмий ходими

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Шунингдек, «Россия ва Ғарбий Европа давлатлари санъати» бўлимидаги тасвирий ва амалий санъат асарлари, ҳайкалтарошлик намуналари, айниқса, Италия ва Испания мебелсозлиги экспозициялари ҳам ўзининг тарихийлиги билан ажралиб туради. Масалан, номаълум рассом томонидан чизилган «Биби Марям гўдак билан» (XV аср, Италия), Д.Доменикинонинг «Сивилла» (ХVII аср, Италия), П.Хуаннинг «Испан қироли Филиппе III портрети» (Испания, 1599 йил), Г.Ринггленинг «Эркак портрети» (Германия, 1606 йил) каби асарлари юртимиз ва хорижлик сайёҳларнинг ҳамиша диққат-эътиборида. «Хорижий Шарқ мамлакатлари санъати» бўлимидаги бронза, селадон, фарфор ва фил суягидан – нецке ясалган ноёб буюмлар, тасвирий санъат асарлари, мусиқа асбоблари, ёғоч ўймакорлиги намуналари XVIII – ХХ асрлар Хитой, Япония, Ҳиндистон, Эрон каби давлатлар маданияти ва санъатини синчиклаб ўрганишга чорлайди.

    09.01.2018, 17:34   Изоҳ (0)   12440
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Солиқ қўмитаси Тошкентда фаолият юритаётган тадбиркорлар учун семинар ўтказди

    09.01.2018, 17:23

    Саёҳатда юрсангиз ҳам... омонатингиз ҳақида SMS-хабар олиб турасиз!

    09.01.2018, 16:07

    Тошкентлик журналист Қатортолдаги қоидабузар ҳайдовчини 450 минг сўм жаримага туширди. Йўриқнома!

    09.01.2018, 16:01

    Тошкент метросидаги интервал соатлари 20 январгача ишламайди

    09.01.2018, 15:20

    Самарқандда «Аскар оналарини шарафлаймиз!» маданий-маърифий тадбири бўлиб ўтди

    09.01.2018, 14:41

    Хориждаги таниқли ўзбекистонлик кардиожарроҳ Қаландар Бобожонов Ўзбекистонга қайтди

    09.01.2018, 14:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.