Bitfinex (Гонгконг), Binance (Шанхай) ва Bittrex (АҚШ) каби йирик криптовалюта биржалари фойдаланувчиларнинг оммавий оқими сабабли янги аккаунтларни рўйхатга олишни ёпди. Бу ҳақда Cointelegraph хабар берди.
Bittrex ва Bitfinex рўйхатга олишни 2017 йилнинг охирида тўхтатган, Binance бу ишни 5 январда амалга оширди. Биржалар вакилларининг маълум қилишича, улар рўйхатдан ўтказиш ва текшириш бўйича тушаётган кўп сонли сўровларни бошқариш учун инфратузилмани янгилаши зарур.
Шу билан бирга, Binance 8 январда рўйхатга олишнинг қисман қайта бошланганини маълум қилган: бунда ҳар куни фойдаланувчиларнинг чекланган сони рўйхатдан ўтиши мумкин. Аввалроқ биржа ҳар куни 250 мингта фойдаланувчини рўйхатдан ўтказаётганини хабар берган.
Bitfinex аккаунтлар қўшишни 15 январдан қайта бошлашни ваъда бермоқда.
Изоҳ (0)