7 январь куни Смитсон институти (АҚШ) мутахассислари делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ташриф давомида Ўзбекистонниннг маданий-цивилизация меросини ўрганиш ва илмий туризмни ривожлантириш бўйича лойиҳани амалга ошириш муҳокама қилинади.
Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси маълумотларига кўра, АҚШ институти мутахассислари томонидан 15 январга қадар Ўзбекистонда маданият, иқтисодиёт ва Ташқи ишлар вазирликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Хусусий сайёҳлик ташкилотлари Ассоциацияси, музейлар ва таълим муассасаларида бир қатор учрашувлар ўтказилади. Учрашувлар давомида республиканинг туризм салоҳияти ва соҳани янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) томонидан молиялаштирилаётган лойиҳа Тошкент ва Хива шаҳарларида тадқиқотлар олиб боришни назарда тутган бўлиб, тадқиқотлар натижасида ушбу шаҳарларда туризмни янада ривожлантиришга қаратилган баҳолар ва тавсиялар билан институтнинг ҳисоботлари тайёрланади.
Изоҳ (0)