Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 5 январь куни халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси вақтида, бу вилоятдаги муаммо ва камчиликлар сабаб, унга Янги йил байрами татимаганини маълум қилди.
Нима учун байрамнинг биринчи кунларида Тошкент вилоятига келдим? Олдимизда жуда катта масалалар турибди. Байрам ҳам татимаган менга. Нимага десангиз, Тошкент вилоятининг бирорта тумани ўзига муносиб ҳаёт, ўзига муносиб ойлик маош, ўзига муносиб ишчи ўринларни ярата олмаяпти. Бу гаплар кимгадир ёқар, кимгадир ёқмас, лекин бу ҳақиқат.Сўнгги бир йил давомида сизлар билан тўртинчи марта учрашяпмиз. Минг афсус, вилоятнинг муносиб раҳбарини тополмаяпмиз. Минг афсуски, сизлар қўшилмаяпсизлар, бир эл бўлмаяпсизлар. На «Нуроний», на «Маҳалла» бор, на Хотин-қизлар ва на Ёшлар бор. Ҳамма томошабин.
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Изоҳ (0)