Саудия Арабистонидаги маҳаллий клиникалардан бирида бир гуруҳ ҳамширалар инфекция туфайли қайта жонлантириш бўлимига тушиб қолган чақалоқнинг устидан кулиб, ўз ҳаракатларини видеога олди, деб ёзади Cosmopolitan.
Интернетда пайдо бўлган роликда ҳамшира ўз ҳамкасбларининг қаҳ-қаҳалари остида чақалоқнинг юзини қўллари билан ғижимлаётгани акс этган. Аёл гўдакнинг кўзларини бармоқлари билан тепага кўтаради, бошқа ҳамширалар эса қотиб-қотиб кулишда давом этади.
Полиция видеони тасвирга олиш чоғида ўша ерда бўлган барча ҳамшираларни аниқлади. Улар бундан кейин ўз мутахассислиги бўйича ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилди.
Изоҳ (0)