CES 2018 кўргазмаси доирасида Acer компанияси қалинлиги 8,98 миллиметрга тенг Swift 7 ихчам ноутбукини тақдим этди, деб ёзади «Лайфхакер». Бу ўртача смартфон қалинлигига тенг демакдир.
Корпус алюминийдан ишланган, экрани эса сенсорли бўлиб, 14 дюймли ва 1920×1080 пикселлидир. Уни Corning Gorilla Glass NBT шишаси ҳимоя қилади, худди шундай қоплама тачпадда ҳам бор. Ёруғлик етарли бўлмаган ҳолатларда клавиатура тугмалари ёритилади. Клавиатурадан чапда бармоқ изи сканери жойлашган.
Қурилма маҳсулдорлиги учун еттинчи авлод Core i7 процессори жавоб беради. 8 Гб тезкор ва 256 Гб ички хотира ўрнатилган. Аккумулятор сиғими маълум қилинмади, аммо у 10 соатгача автоном ишлаш учун етарли бўлиши айтилмоқда.
АҚШда Acer Swift 7 ни мартда 1699 долларга сотиб олиш мумкин бўлади. Европада эса у апрелда 1699 евродан сотувга чиқади.
Изоҳ (0)